«Олтин тўп» сўровномаси: Ўзбекистонликлар кимларга овоз беришди?
 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳамда терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ФИФА томонидан ўтказилган жаҳоннинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси сўровномасида Лионель Мессига овоз берган. Бу ҳақда «Олтин тўп» тақдимотидан сўнг ФИФА томонидан эълон қилинган сўровнома якунларидан (pdf) билиш мумкин.

Шунингдек, ПФЛ матбуот хизмати вакиллари ФИФА ўтказган сўровномада иштирок этишган. Қуйида улар кимларни нечанчи ўринга қўйгани ҳақида маълумот берилган.

Энг яхши футболчи учун берилган овозлар:
Самвел Бабаян - Лионель Месси, Криштиану Роналду, Неймар
Одил Аҳмедов - Лионель Месси, Криштиану Роналду, Неймар
Григорий Ртвеладзе - Криштиану Роналду, Луис Суарес, Томас Мюллер

Энг яхши мураббий учун берилган овозлар
Самвел Бабаян - Луис Энрике, Хосеп Гвардиола, Массимилиано Аллегри.
Одил Аҳмедов - Луис Энрике, Хосеп Гвардиола, Арсен Венгер.
Григорий Ртвеладзе - Луис Энрике, Массимилиано Аллегри, Хосеп Гвардиола.

Аёллар футболи

Энг яхши футболчи учун берилган овозлар:
Вячеслав Солохо - Чарли Ллойд, Хоуп Соло, Анри Амандин. 
Лайло Тиловова - Чарли Ллойд, Айя Мияма, Надин Ангерер.
Дмитрий Попов - Чарли Ллойд, Айя Мияма, Селиа Шашич.

Энг яхши мураббий учун берилган овозлар: 
Вячеслав Солохо - Норио Сасаки, Ворле Томас, Прешур Жерард.
Лайло Тиловова - Эллис Жилл, Норио Сасаки, Ворле Томас. 
Дмитрий Попов - Эллис Жилл, Норио Сасаки, Ворле Томас.

11 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида «Олтин тўп» тақдимоти бўлиб ўтди. Йил якунларига кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятида бешинчи марта «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритди.

Manba:Kun


Установи современный и быстрый браузер!
Загрузка...


HacKeR_763 1 343 13.01.16
Комментарии
Информация! Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Reklama
Reklama

Reklama
Reklama
Reklama
Reklama
Загрузка...
Top 8
Реклама
Статистика
Индекс цитирования.