Загрузка...
Месси бешинчи марта "Олтин тўп" соҳиби бўлди.
 

ФИФАнинг йиллик тақдимот маросими якунига етди. Маросим сўнггида "Олтин тўп" соҳиби аниқланди.

Бу совринга Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Неймар даъвогарлик қилганди.

Ўтказилган сўровнома натижасида Каталониянинг "Барселона" клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси 2015 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

ФИФА ҳамда France Football журнали ўтказган сўровномада қатнашган мураббийлар, терма жамоа сардорлари ҳамда журналистларнинг кўпчилик қисми Лионель Мессига овоз беришгани маълум бўлди.

ФИФА матбуот хизмати ахборотига кўра, миллий терма жамоаларнинг мураббийлари, сардорлари ва матбуот котиблари ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, Лионель Месси 41,33 фоиз, Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси, португалиялик Криштиану Роналду 27,76 фоиз, Мессининг клубдоши, бразилиялик Неймар эса 7,86 фоиз овоз тўплади.

Ғолибга "Олтин тўп"ни афсонавий футболчи Кака топширди.

Эслатиб ўтамиз, Месси бунга қадар 2009, 2010, 2011, 2012 йилларда жаҳонда тенгсиз футболчи деб топилган эди. Энди у беш марта "Олтин тўп" соҳиби бўлган дунёдаги ягона футболчи.

Криштиану Роналду, шунингдек, ўтмиш юлдузлари — Марко ван Бастен, Мишель Платини ва Ёҳан Кройфф каби футболчилар уч мартадан «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

 
Manba:Kun


Загрузка...


HacKeR_763 1 606 12.01.16
Комментарии
Информация! Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Reklama
Reklama FAYZFM.UZ

Reklama ZVER.UZ TAS-IX
Reklama
Reklama
Reklama
Загрузка...
Top 8
Реклама
Статистика
Индекс цитирования.