Загрузка...
Оилавий жанжал отанинг ўлими билан якунланди
 
 
 Ушбу ҳодиса 2013 йил 18 май куни Рамиль Зокиров одатдагидек уйига маст ҳолда кириб келиб, жанжал бошлагандан сўнг содир бўлди.

Кейинчалик суд-тиббий экспертизаси унинг қонида 3.2 фоиз этил спирти борлигини аниқлади.

Бир пайтлари маиший техникаларни тузатиш бўйича яхшигина уста бўлган бу одам сўнгги йилларда кўп ичадиган бўлди ва яқинлари ундан беза бошлади.

Ўша бахтсиз кечада ҳуши ўзида бўлмаган Р.Зокиров оила аъзоларидан ичимлик учун пул талаб қилади. Рад жавобини олгач, қонуний хотини Марям ҳамда ўғли Анварни суякда турмас сўзлар билан ҳақоратлай бошлади. у тўхтамасдан ҳақорат сўзларини ёғдирар, эшикни қаттиқ ёпар, шифтга осилган қандилни синдиришга уринарди. Бу ҳаракатлар Анварнинг сабр косасини тўлдирди.

Отасини тинчлантириш ва унинг койишларини эшитмаслик учун ёш йигит телевизор кабели билан унинг қўли ва оёқларини боғлади, кейин эжса оғзини скотч билан ёпиб қўйди. Меҳмонхонага уни ётқизди ва ўзи чиқиб, эшикни маҳкам ёпиб қўйди. Она бу пайтда кир юваши билан машғул бўлиб, содир бўлган ишларни кўрмай қолади. орадан ярим соат ўтиб, меҳмонхонага мўралаган аёл эрининг боғланган танасини жонсиз ҳолда кўради.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Рамил Зокировнинг ўлимига нафас йўлларининг қисилиши, қайт қила олмаслиги сабаб бўлган. Бундан ташқари тиббиёт ходимлари танада енгил тан жароҳатини ҳам аниқлашган. Суриштиришлар натижасида аниқ бўлдики, Анвар оила бошлиғи Зокировни биринчи марта боғлаб қўйиши эмас экан. Ушбу воқеа содир бўлмасидан бир ҳафта олдин, яъни 11 май куни кечаси ўғил маст отасини жанжал чиқармаслиги учун икки соат кабел сими ёрдамида "йўргаклаб” қўйган. У пайтда отанинг оғзи енгил лента билан ёпилган бўлиб, Рамил осонлик билан оғзини бўшатиб олган.

Дастлабки тергов органлари томонидан А.Зокировнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2 бўлим, 138-модда "а” ва "б” бандларига мос келиши қайд этилган. Унга кўра, А.Зокировга зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш, жисмоний азоб бериш ва ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли шароитда сақлаш айблари қўйилган. Шунингдек, ЖКнинг 102-моддаси 1 бўлимига асосан эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдирилган.

2013 йил 22 июл куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани жиноят ишлари бўйича суди Анвар Зокировни жиноят содир этганликда айблади. ЖКнинг юқорида қайд этилган бандларига кўра у уч йиллик синов билан беш йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазо тайинлаш жараёнида судланувчининг қилган ишидан афсусдалигини ҳамда онасининг илтимосларини инобатга олинган. Шунингдек, яшаш жойидан ҳам унга нисбатан ижобий тавсияномалар берилган.

Исм ва фамилиялар ўзгартирилган.

Материал Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати кўмагида тайёрланди.
 
Manbaa: uz24.uz 
 
 


Загрузка...


islom1994 0 02.03.14
Комментарии
Информация! Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Reklama
Reklama FAYZFM.UZ

Reklama ZVER.UZ TAS-IX
Reklama
Reklama
Reklama
Загрузка...
Top 8
Реклама
Статистика
Индекс цитирования.