Загрузка...
Ҳисобот: Россия ва НАТО ўртасидаги ҳарбий тўқнашув 2017 йилнинг асосий таҳдиди

 

Россия ва НАТО мамлакатлари ўртасида ҳарбий можаронинг пайдо бўлиш эҳтимоли 2017 йилнинг энг асосий таҳдиди бўлиши мумкин. Бу ҳақда, Халқаро муносабатлар бўйича Америка кенгашининг «2017 йилдаги эҳтимолий таҳдидларни кўриб чиқиш» ҳисоботида сўз юритилган. Ҳужжат кенгаш сайтида эълон қилинган. 

Тадқиқот натижаларига кўра, «юқори» таҳдидлар тоифасига Россиянинг НАТО мамлакатлари билан «қасддан ёки қасдсиз ҳарбий можаро»га киришиш эҳтимоли киритилган. Бунга «Россиянинг Шарқий Европадаги агрессив сиёсати сабаб бўлади».

Кейинги ўринда КХДРда, ядро қуроли ёки қитъалараро баллистик ракеталар синови туфайли юз бериши мумкин бўлган жиддий инқироз қайд этилган. Шу билан бирга, ҳарбийлар фитнаси ва сиёсий беқарорлик ҳам сабаб бўлиши мумкин. 

Шунингдек, рўйхатга Америка инфратузилмаларининг муҳим иншоотларига «юқори даражадаги вайрон қилувчи киберхуружлар» эҳтимоли ҳам киритилган. Бундан ташқари, АҚШ ёки унинг иттифоқчилари ҳудудида йирик қурбонларга олиб келувчи даҳшатли қўпорувчиликлар бўлиши мумкинлиги таъкидланган. Уларни хорижий ёки маҳаллий террорчилар амалга оширишлари мумкин. 

Шу билан бирга, Туркия ва курд исёнчилари ўртасидаги зиддият ва Афғонистондаги беқарорликнинг кучайиши кабилар ҳам таҳлилчилар эътиборидан четда қолмаган.  

 

Manba:Kun



Загрузка...


HacKeR_763 2 991 14.12.16
Комментарии
Информация! Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
XITOYSAVDO.COM

Reklama

Reklama ZVER.UZ TAS-IX
Reklama
Загрузка...
Top 8
Реклама
Статистика
Индекс цитирования.