Клинтон АҚШ президенти этиб сайланиши сўралган петиция рекорд имзо тўплади

 

4,6 млндан кўпроқ одам Change.org сайтида АҚШ вакил сайловчиларини Хиллари Клинтонга овоз беришга чақирувчи электрон петицияни имзолади. Шу тариқа, Change.org’нинг максимал тўпланган имзолар бўйича рекорди янгиланди.

"Хиллари овозлар бўйича ютди. Трамп ғалабасининг ягона сабаби – вакил сайловчилар ҳайъати. Бироқ ҳайъат Оқ уйни исталган номзодлардан бирига бериши мумкин. Биз демократия тантана қилиши учун энг кам демократик институтни қўлласак нима бўлибди?", деб айтмоқдалар петиция муаллифлари. 

Ушбу сайт 9 йилдан бери мавжуд ва унинг ёрдамида ўнлаб давлатларда минглаб петициялар яратилган. Миллионлаб одамлар унда ўз фикрларини билдириб имзолар қолдиришади. 

АҚШда Трампнинг ғалабаси кўпчиликни ҳайратлантирди. Миллиардер Клинтонга берилган 232 нафар вакил сайловчилар овозига қарши 306 овоз билан ғалаба қилди.

Назарий жиҳатдан Клинтонда ҳали ғалаба қилишга имконият бор. 19 декабрда вакил сайловчилар ҳайъати овоз беради. Агар улар ўзлари қарашли бўлган штатлар қарор қилгандек овоз берсалар, унда ғалаба Трампда қолади.

Бироқ Трампни танлаган 14 штатда агар вакил сайловчилар Клинтонга овоз беришга қарор қилсалар, уларга қарши ҳеч қандай ҳуқуқий жазо кўзда тутилмаган. Шу тариқа бу 14 штатдан 149 сайловчи Change.org’даги петицияга амал қилиб, кўрсатмага қарамасдан  Клинтонга овоз берсалар, унда Клинтон президент бўлади.

АҚШ тарихида 157 нафар шундай фикрини ўзгартирган сайловчилар бўлган (улардан 71 нафари номзодлардан бири вафоти туфайли ўз овозларини ўзгартирганлар), бироқ улар президент сайловлари натижасига бирор марта таъсир қилиша олмаган.

 

Manba:Kun



Установи современный и быстрый браузер!
Загрузка...


HacKeR_763 1 753 04.12.16
Комментарии
Информация! Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Reklama
Reklama

Reklama
Reklama
Reklama
Reklama
Загрузка...
Top 8
Реклама
Статистика
Индекс цитирования.