У опасини бахтли қилиш учун, борини берди.
 

Сотувчи дўкон пештахтаси ортида туриб, кўчага паришонхотир қарар эди. Бир қизалоқ дўкон ёнига келиб, витринага ёпишиб қолди. У излаган нарсасини кўрганида кўзи ҳайратдан қинидан чиқай деди. Қизча дўконга кириб, феруза тошли мунчоқни кўрсатишларини сўради. 

— Мен опам учун мана шу феруза тошли мунчоқни сотиб олмоқчиман. Сиз уни чиройли қилиб ўраб бера оласизми? – сўради қизалоқ.

Дўкон эгаси қизчага шубҳа билан қараб, қизиқди:

— Қанча пулинг бор?

Қизалоқ чўнтагидан рўмолча олиб, уни очди ва пештахтага бир уюм майда пулларни сочди. Умидвор овоз билан деди:

— Мана шу етадими?

У ерда жуда кам пул бор эди. Бироқ қизалоқ ҳаяжон билан давом этди:

— Биласизми, мен опамга совға олмоқчиман. Онамиз бу дунёни тарк этганига анча бўлди, опам шундан бери бизга ғамхўрлик қилади. У ўзи учун деярли вақт ажратмайди. Бугун унинг туғилган куни, агар мен унга мана шу мунчоқни совға қилсам, у жуда хурсанд бўларди. Мунчоқ опамнинг кўзларига жуда мос тушади-да.

Дўкондор мунчоқни олди, у учун қути олиб келиб, мунчоқни унинг ичига жойлади. Лента билан боғлаб, бант ҳам ясади.

— Ма, ол! – деди у қизалоққа. – Эҳтиёт қилиб олиб бор!

Қизча дўкондан югуриб чиқиб, хурсанд бўлиб уйига отилди. Иш куни охирида дўконга гўзал бир қиз кириб келди. Дўкондорнинг уни кўриши билан яқинда келиб кетган қизалоқ билан алоқаси борлигини кўнгли сезди. Қиз сумкасидан таниш қутини чиқариб, дўкон пештахтасига қўйди. Сўнгра гулқоғоз ва лентани ҳам қайтарди.

— Мана бу мунчоқ шу ердан сотиб олинганми? Неча пул туради бу?

— А? – ҳайрон деди дўкондор. – Дўконимдаги ҳар қандай молнинг нархи мен ва харидор ўртасида сир бўлиб қолади.

Қиз деди:

— Лекин синглимда жуда кам пули бор эди-ку. Мунчоқ ҳақиқий ферузадан ясалган бўлса? У қиммат бўлса керак? Буни биз сотиб ололмаймиз.

Сотувчи пештахта ёнига келиб, мунчоқни олди ва самимийлик билан уни яна қутига жойлаб, безади. Уни қизга тутқизди ва деди:

— Синглингиз менга энг қиммат пулни берди. Катталар бера олганидан юз марта кўпроқ пул тўлади. У бор-йўғини менга берди.

Дўконни жимжитлик қоплади ва қизнинг кичик қутичани ушлаб турган қўллари қалтираб, кўзларидан ёш оқди.

"Агар куни келиб, бутун дунё ва муҳаббатдан бирини танлашга тўғри келса, ёдда тутинг: агар дунёни афзал кўрсангиз, муҳаббатсиз қоласиз, мободо муҳаббатни танласангиз, бутун дунёни забт эта оласиз”. 

Альберт Эйнштейн

Manba:Xabardor


Установи современный и быстрый браузер!
Загрузка...


HacKeR_763 2 478 28.10.15
Комментарии
Информация! Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Reklama
Reklama

Reklama
Reklama
Reklama
Reklama
Загрузка...
Top 8
Реклама
Статистика
Индекс цитирования.