Загрузка...
Муҳаббат тўғрисида 15 ҳикоя.
 

Ким нима дейишидан қатъи назар муҳаббат дунёни сақлаб турувчи ва уни яхши томонга ўзгартирувчи туйғу бўлиб қолаверади. У ҳамиша ҳам буюк ёки кўзга ташланиб турувчи бўлмаслиги мумкин. Чунки у ўзини бақириб намойиш қилмайди. Унинг буюклиги пинҳоналигида. У майда нарсаларда яшаши мумкин. Ахир қоронғи кўчани ёритиш учун чироқ керак эмас, кичик аммо ишончли фанарчанинг ўзи кифоя. Ер юзидаги энг самимий соф туйғу намойиш этилган ҳолларга гувоҳ бўлинг.

***

Эрим ҳозир ҳизмат сафарида. Доим ухлашдан олдим мен унга алла айтишим учун қўнғироқ қилади. Алла! Усиз ухлай олмайман, дейди у. У 40 ёшда, ҳозир чет элда ташкилотининг учинчи филиалини очяпти. Хуллас, уни кўринишидан баджаҳл кўринувчи бир амаки деса ҳам бўлади. Алла ҳам оддий бўлмаслиги керак, Умка мультфильмидаги каби бўлиши шарт. Бошқаси ўтмайди. Мен нима қиламан? Ҳар тун шу қўшиқни турмуш ўртоғимга айтиб бераман…

Ота-онам тўйгача 7 йил учрашиб юришган. Ва шу вақт давомида онам дадамни тозаловчи деб ўйлаган (чунки дадам ўзини шундай таништирган). Тўйдан сўнг эса онам дадамнинг боинг учувчиси эканлигини билган.

***

Ёшим 24 да. Укамники 10да. Бир неча ой олдин пархез қилишни бошладим, анча нозиклашиб қолдим. Яқинда ойнанинг олдида ўзимга қараб турсам, укам оёғим тагида айланиб қолди. Уни четга итариб дедим: "Эй, қара қандай гўзал опанг бор”. у аҳмоқ бўлса менга нима дейди денг: "Биласизми, сиз бир грамм ҳам озмагансиз”. Мени жаҳлим чиқишини кутиб туриб яна давом эттирди: "Сиз мен учун доим гўзал ва нозик бўлгансиз”.

***

Яқинда ўзим севган инсон билан ажралишдик, қаттиқ қийналдим. Кейин бўлса бир сирли ошиқ менга гуллар юбора бошлади. Кайфиятим ўз-ўзидан яхшиланди. Кеча билсам у одам менинг дадам экан. Дунёдаги энг яхши ва севимли дада.

Онам инсультдан сўнг гапиролмай қолдилар. Уларнинг нутқи аста-секин ва ёмон тиклана бошлади. Унинг айтишни ўрганган илк сўзи "Қизим, сени яхши кўраман” бўлди.

***

Бувим қишлоқда яшайди. Қулай вазият туғилиши билан мени уларникига олиб боришарди. Бувимнинг уйидан бир уй ўтгач, бобо ва буви невараси билан яшар эди. У мендан 4 ёшга катта эди. Урвоққина пайтим менга энагалик қиларди. У 3 ёшлигимда тиззамга зеленка суриб қўйган. 5 ёшимда эса ўқишни ўргатган. 10 ёшимда бошқа болалардан ҳимоя қиларди. 15 ёшимда қишлоққа келганимда у армияга хизматга кетган экан. Бу мен учун энг узун ёз бўлган эди. 17 ёшимда яқин дугонамни ёқотганимдан қайғуга тушган пайтим ёнимда бўлди. 19 ёшимни мени депрессиядан қутқариб олди. Ҳозир мен 24 у эса 28 ёш. У ҳозир менинг севимли турмуш ўртоғим.

Бўйдоқ вақтим уйда овқат пиширмай, кўчадан тайёр овқатланардим. Сабаби овқат пишира олмаслигим эмас, балки ёғли ва овқат қотиб қолган идиш ва қозонларни ювишни ёқтирмаслигим. Шу ишни қилишга ҳеч асабим чидамайди. Уйландим! Энди у мендан идишларни ювиб қўйишимни сўраса, жимгина юваман. Юваман-у жаҳлим чиқади. Қанчалик асабийлашишимга қарамай, қозонларни топ-тоза қилиб юваман. Чунки унга бўлган муҳаббатим ифлос идишларга бўлган нафратимдан анча кучлилик қилади.

***

Ҳомиладорлигимнинг 9 ойида турмуш ўртоғимдан оёғимдаги тирноқларимни бўяб қўйишини сўрадим. У узоқ вақт йўқ деб турди: қилолмайман, бу эркакларнинг иши эмас. Хафа бўлиб душга кириб кетдим ва ўша ёқдан эшитяпман: "ОКЕЙ, Google, тирноқларни қандай бўяш керак?”

Шаҳримизда бир бобо яшайди. Уни қари бир ити бор. Жудаям қари. Унинг панжалари касал, умуман юра олмайди. Баҳор келиб, кунлар исиши билан чол итини кўтариб олиб, соатлаб кўчада сайр қилади. Ити катта бўлишига қарамай, чол уни қўлидан қўймайди. Ит қандай содиқлик нигоҳи билан чолга қарашини кўрсангиз эди… У чолнинг қўлларини ялайди. Уларни кўрсам хафа бўлиб кетаман. Шу қариган чолдай меҳрли инсон бормикин бу дунёда?! 

***

Сменада ишлайман. Икки кун уйда, икки кун ишдаман. Аёлим мен учун ичида турли хил мазали нарсалари бор нонушта қилади. У мени қаттиқ севиши ва ёқимли иштаҳа тилаган вароқчани овқат ичидан топиб, ёш боладай хурсанд бўламан. Мен учун ҳеч ким ҳали бундай қилмаган.

Яқинда қабргача муҳаббат нима эканлигини тушиниб етдим. 77 ёшга тўлган бобом ва бувим ҳалигача ҳамма ишни бирга қилишади. Шунинг учун бувим бундай дейди: "У менинг ўрнимга эшитади, мен эса унинг ўрнига кўраман”.

***

Ҳомиладорлик пайтида аёллар ғалати ва инжиқ бўлиб қолишини билардим. Мен бунга тайёр эдим. Тўғрироғи тайёрман деб ўйлардим. Ҳозир бўлса пинцет билан малинани тозалаяпман, чунки у "сочли ва чақар” эмиш…

***

Болалигимнинг кўп вақтини онамнинг ишхонасида, онкология реабилитация марказида ўтказганман. У ердаги воқеалардан хотирамда 17 ёшли қиз ва унинг севгани қолган. У остеосаркома билан оғриган бўлиб, бир нечта кимётерапияни бошдан кечирган эди. Натижада унинг чап оёғини тиззасидан тепа қисмидан олиб ташлашди. Бир кун уни кўргани севгат йигити келганида қиз уларнинг ажрашиши кераклигини, йигитининг бахтига тўғаноқ бўлмаслигини айтди. Йигит бўлса у ҳамма нарсага чидашини ва қиз у учун дунёда ягона эканлигини айтди. Яқинда мен уларни учратиб қолдим. Қиз шим кийиб олган, оёғи протез. У мустақил ўша йигит билан бирга келарди. Улар билан яна икки болакай ҳам бор эди. Суҳбатлашиб турганимизда, гапга унинг катта ўғли (6 ёш) қўшилди ва мағрурланиб унинг онаси дунёдаги энг зўр оналигини айтди. Чунки у Терминатор эмиш…

Manba:Xabardor


Загрузка...


HacKeR_763 3 543 28.10.15
Комментарии
Информация! Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Reklama
Reklama FAYZFM.UZ

Reklama ZVER.UZ TAS-IX
Reklama
Reklama
Reklama
Загрузка...
Top 8
Реклама
Статистика
Индекс цитирования.