Қалбингизни тўлқинлантирадиган беш ҳикоя

Қалбингизни тўлқинлантирадиган беш ҳикоя

 
Сиз китобсевар инсонлар тоифасига кирасизми? Агар бундай бўлмаса, шошилманг. Қуйида сизга сўзлаб бермоқчи бўлган кичик ҳикояларимиз узоғи билан 5-10 дақиқа вақтингизни олади. Ишонамизки, бу кичик ижод маҳсуллари ҳаётга бўлган қарашингизни тубдан ўзгартириб юборади. Уларнинг ҳар бирида қимматбаҳо ўгит яширин. Бу ҳикоячалар сизга шундай бир дарс берадики, улардан топганингизни катта-катта қиссалар ҳамда романлардан топа олмайсиз. Худди ана шу беш ҳикоя ҳаётдаги ўз ўрнингизни қайта кўриб чиқишингизга мажбур қилади.
 
 
Биринчи ҳикоя
http://img.uz/d/2015/05/5545a4aaed26e.jpg
 

Кунларнинг бирида сичқон ферма хўжайини қўйган қопқонни кўриб қолди. У бу ҳақда қўйга, товуққа ҳамда сигирга айтиб берди. Аммо улар: "Қопқон бизнинг муаммоимиз эмас. Биз унинг нимасидан қўрқамиз? Унинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ”, деб жавоб қайтаришди.

Кунлардан бир кун қопқонга илон тушиб қолди ва хўжайиннинг хотинини чақиб олди. Хотинининг танасидан илоннинг заҳрини чиқариб ташлаш ва унга қувват бўлади, деган умидда фермер товуқни сўйди-да, ундан хотинига товуқ шўрва тайёрлаб берди. Касалманд хотинини кўришга келаётганлар олдида уялиб қолмаслиги учун қўйни сўйди ҳамда унинг гўштидан турли таомлар тайёрлаб, меҳмонларни кутиб олди. Аммо, афсуски, хотини вафот этди. Маракани ўтказиш учун фермер сигирни ҳам сўйишга мажбур бўлди.

Бу ўтган вақт мобайнида вазиятни ўз уясидан кузатиб турган сичқон бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақида фикр юритарди...

Қиссадан ҳисса. Бу ҳаётда ҳеч ким ҳеч нарсадан ҳимояланмаган, шу сабабли бошқанинг муаммосига бефарқ бўлмаслик керак.

 

Иккинчи ҳикоя

http://img.uz/d/2015/05/5545a4fcb3bab.jpg

Бургут баланд бир дарахтда шунчаки дам олиб ўтирган эди.

Унинг бу ўтиришини кўриб қолган қуёнча бургутдан сўради:

— Худди сендек ҳеч нарса қилмай, бамайлихотир ўтиришим мумкинми?

— Албатта, мумкин, нимага йўқ экан, — деди бургут.

Қуёнча дарахтнинг тагига ўтириб дам олишни бошлади. Шунда бирдан қаердандир тулки пайдо бўлди-ю, уни ушлаб, еб қўйди.

Қиссадан ҳисса. Агар сен ҳеч иш қилмасдан бемалол ва хотиржам бўлишни хоҳласанг жуда-жуда юқорида ўтиришинг керак. Кўрпангга қараб, оёқ узат.

 

Учинчи ҳикоя

http://img.uz/d/2015/05/5545a5816656a.jpg

Кунларнинг бирида бир фермада от касал бўлиб қолди.

Уни кўргани келган ветеринар:

— Агар эрталабгача оёққа турмаса, уни ўлдиришимга тўғри келади, — деди.

Эрталаб эса от ўрнидан турмади. Унинг ёнида қўй ётганди.

— Қани, биродар, ўрнингдан турсангчи! Акс ҳолда улар сени ўлдиришади! — деди у отни ниқтаб.

От бор йўқ кучини тўплади-да, ўрнидан турди.

Эрталаб келиб, бу вазиятни кўрган фермер:

— Мўъжиза юз берибди. Бундай бўлиши мумкин эмас эди. Отим тузалибди. Бу воқеани дарҳол байрам қилиш керак. Шу боис қўйни сўямиз! — деди.

Қиссадан ҳисса. Ҳеч қачон бировнинг ишига аралашманг, бироқ қопқон воқеасини ҳам унутманг.

 

 


Тўртинчи ҳикоя

http://img.uz/d/2015/05/5545a5d18890f.jpg

Уч киши тош ташиётган эди. Уларнинг биридан сўрашди:

— Умуман олганда, бу ерда нима қилаяпсан?

У пешонасидаги терни артиб ташлади-да, жавоб берди:

— Мана шу меҳнатим туфайли қаддим букилиб, оғир кунларга қолиб кетдим.

Иккинчисининг олдига бориб ундан сўрашди:

— Сен нима қилаяпсан?

У енгларини шимарди-да, тумшуғини кўтариб, ғурур ила жавоб берди:

— Пул ишлаяпман. Бу ерда бошқа нима ҳам қилардим?

Кейин учинчи кишидан сўрадилар:

— Сен нима иш қилаяпсан?

У жилмайди-да, жавоб берди:

— Ибодатхона қураяпман.

Қиссадан ҳисса. Қачонки олдинга олий мақсад қўяркансан, ҳар қандай вазиятда ҳам яшаётган умрингда маъно бўлади.

 

Бешинчи ҳикоя

http://img.uz/d/2015/05/5545a626801e6.jpg

Кунларнинг бирида киракашга шаҳардаги машҳур миллионерлардан бирини қаергадир олиб боришга тўғри келди. Ҳалиги миллионер машинадаги ҳисоб-китоб ускунасига қараб оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас, аниқ кўрсатилган қийматга яраша ҳақ тўлади.

Шунда киракаш сўради:

— Кеча ўғлингизни олиб келиб қўйгандим. У менга чойчақа сифатида 100 доллар берганди. Сиз бўлсангиз тийин-тийингача ҳисоб-китоб қилиб ўтирибсиз.

— Нима ҳам дея олишим мумкин. Ўғлимнинг миллионер отаси бор, мен эса етимман.

Қиссадан ҳисса. Пешона тери билан меҳнат қилган одамгина пулнинг қадрини билади.

Қисқалик нафақат истеъдоднинг балки у доноликнинг ҳам синглисидир. Ишончимиз комилки мана шу қисқа ҳикоялар орқали ўзингизга керакли ўгитларни қабул қилиб олдингиз. Агар ҳикоялар сизга маъқул келган бўлса, уларни дўстларингиз билан бўлишинг.






Установи современный и быстрый браузер!
Загрузка...


Hacker_uzb 4 137 03.05.15
Комментарии
Информация! Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
Reklama
Reklama

Reklama
Reklama
Reklama
Reklama
Загрузка...
Top 8
Реклама
Статистика
Индекс цитирования.